Ханчжоу-2022: Нигина Ўктамова филиппинлик рақибини мусобақадан чиқариб юборди

Самарқандлик боксчи филиппинлик Ириш Магнони 5:0 ҳисобида доғда қолдирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. Бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпиони Нигина Ўктамова (-54 кг) Осиё ўйинларидаги иштирокини ғалаба билан бошлади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Самарқандлик боксчи филиппинлик Ириш Магнони 5:0 ҳисобида доғда қолдирди.
Ўзбекистонлик боксчи қизлар шу пайтгача ўтган Осиё ўйинларида иштирок этган бўлса ҳам, биринчи босқичдаёқ мусобақани тарк этган. Шунинг учун, ушбу муваффақият Осиё ўйинларидаги яна бир аҳамиятли ғалаба ҳисобланади.