ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Эртага, 24 сентябрь куни Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида "UzPlogging" экологик югуриши бўлиб ўтади, дея хабар берди Экология вазирлиги.
Вазирлик барчани экологик пойгада иштирок этиб, атроф-муҳитни тоза сақлашга ҳисса қўшишга чақири. Айтилишича, иштирокчилар транспорт ва тушлик билан таъминланади. Жойлар сони чекланган (200 тадан кўп эмас).
Тадбирда ProRun сайти орқали рўйхатдан ўтиб, бепул иштирок этиш мумкин. Сайтда келтирилишича, ҳозирда иштирокчилар рўйхатидан жой олганлар сони 171 нафарга тенг.
Ҳар бир иштирокчига қайта ишланган пластмассадан тайёрланган медаль берилади. Иштирокчилар “Ёшлик” стадионининг (собиқ “Старт” стадиони) асосий кириш эшигида соат 10:00да йиғилишади.
Тадбир Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан "ProRun" югуриш мактаби билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.