Россия Ўзбекистонга айрим колбаса маҳсулотлари экспортини чеклади — тафсилотлар

Росселхознадзор "Стародворские колбасы" компаниясининг тайёр гўшт маҳсулотларини қатор мамлакатларга етказиб беришга чекловлар киритилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Росселхознадзор Ўзбекистонга колбаса экспортини чеклади. Бу ҳақда Ветеринария ва фитосанитария назорати федерал хизмати хабар берди.
Бир қатор импорт қилувчи мамлакатларнинг ветеринария-санитария талабларига риоя қилмаслик ҳолатлари қайта-қайта аниқланганлиги сабабли, Росселхознадзор "Стародворские колбасы" ОАЖнинг текширув ҳисоботларини бекор қилди.
"Компаниянинг тайёр гўшт маҳсулотларини Абхазия, Озарбайжон, Грузия, Ўзбекистон, Украина, Тожикистон, Туркманистон, Мўғулистон, Ветнам, БАА ва Сейшел оролларига етказиб беришга чекловлар киритилди", — дейилади хабарда.
Лаборатория текширувлари натижасида парранда гўштидан тайёрланган колбасалардан Энрофлоксацин антибиотики, колбасаларда эса “Каррагенан” деб номланувчи декларацияланмаган озиқ-овқат қўшимчаси аниқланган.
Энрофлоксацин қолдиқлари бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини мунтазам истеъмол қилиш антибиотикларга қаршилик кўрсатиш учун зарур шарт-шароитларни яратади ва гўшт маҳсулотларида каррагенаннинг ҳаддан ташқари миқдори аллергик реакцияларга олиб келиши мумкин.