ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Кувайтга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди. Ҳисоб 3:0, дея хабар берди Ўзбекистон футбол ассоциацияси.
Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Қувайтга қарши ўртоқлик учрашуви 3:0 ҳисоби билан якунланди. Дарвозага биринчи голни Даврон Чориев, иккинчи голни Суннат Жўраев киритди. Учинчи голга Элбек Тўлқинов муаллифлик қилди.
Ушбу йиғин 2024 йилги Осиё кубоги саралаш босқичига тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.
Жамоа шунингдек, 25 сентябрь куни Кувайт, 1 октябрь куни ва 3 октябрь Ливанга қашри ўртоқлик учрашувларини ўтказади.