ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров Хитойда Ўзбекистон делегациясининг штаб-квартирасида яратилган шароитлар билан танишди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Отабек Умаров Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларининг Атлетлар шаҳарчасига ташриф буюриб, Ўзбекистон делегациясининг штаб-квартирасини кўздан кечирди. Умаровга Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икрамов ҳамда Ойбек Касимов бошчилигидаги Ўзбекистон МОҚ раҳбарияти ҳамроҳлик қилишди.
Отабек Умаров Осиё ўйинларида иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчилар билан учрашди
© НОК
Ташриф давомида шаҳарчада делегация учун яратилган шароитлар ўрганилди. Атлетлар яшайдиган хоналар, тиббиёт бўлими, машғулот ва мусобақа залларига қатнашлари учун йўлга қўйилган транспорт-логистика тизими, спорт турлари бўйича мусобақалар тақвими ҳақида атрофлича маълумот берилди. Шунингдек, атлетлар шуғулланадиган спорт заллари, ошхоналар ҳам кўздан кечирилди.
Отабек Умаров Осиё ўйинларида иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчилар билан учрашди
© НОК
"ООК вице-президенти айни пайтда шаҳарчада яшаётган спортчи ва мураббийларимиз билан яқиндан суҳбатлашди. Самимий мулоқот давомида уларнинг тайёргарлиги, кайфияти ҳақида гаплашиб, бўлажак баҳсларда уларга омад тилади", — дейилади хабарда.
Отабек Умаров бугун Ханчжоу-2022 XIX ёзги Осиё ўйинларининг тантанали очилиш маросимида Осиё Олимпия кенгаши раҳбарияти таркибида иштирок этиши кўзда тутилган.