Зеленскийга ўрнини кўрсатиб қўйишди. Европача "дўстлик" сўқмоқлари

Украина атрофдагилар учун тобора хавфли бўлиб бормоқда. Польша уни бошқаларни ҳам сув остига тортиб кетишга тайёр чўкаётган одамга ўхшатди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Ғалла бўйича келишмовчиликлар Киевни Варшавага иқтисодий санкциялар қўллаш билан таҳдид қилишига олиб келди, поляклар эса бунга жавобан қурол етказиб беришдан бош тортдилар. Шунингдек, украиналикларни огоҳлантиришди: агар улар шу йўсинда давом этсалар, Европа бераётган имкониятларидан маҳрум бўлишади.

Учта ҳарф

Президент Анжей Дуда БМТ Бош Ассамблеясида сўзлаган нутқида Украинани ўз қутқарувчиларини сув остига тортиб кетаётган чўкаётган одамга қиёслади. “Хафа бўлиш мумкинми? Албатта. Ҳатто ғазабланиши ҳам мумкин”, — деб таъкидлади Дуда. Қўшимча қилди: Польша ўзини “чўкаётган одам” дан ҳимоя қилмоқчи.
Зеленский ўша минбарда туриб, Европадаги баъзилар “сиёсий театрда сохта ҳамжиҳатликни кўрсатиб, дон етказиб беришни триллерга айлантираётганини” кўриб, хавотирга тушганини айтди. Унинг фикрича, бундай ижрочилар беихтиёр Россияга ёрдам беришади. Гарчи у кимни назарда тутаётгани аниқ бўлсада, Варшава матбуот котиби Пётр Мюллер аниқлик киритишга шошилди: “Умид қиламанки, бу биз ҳақимизда эмас”.
Бош ассамблеяда Зеленский ва Дуданинг йўллари кесишмади. Польша президентининг сўзларига кўра, “ташкилий келишмовчиликлар туфайли” шундай бўлди.
Улар Нью-Йоркда нутқ сўзлаётган пайтда, Киевда Украина Иқтисодиёт вазири ўринбосари Тарас Качка Польша пиёзи, помидорлари, карамлари ва олмаларига эмбарго (тақиқ) эълон қилди. Бу Украина дон, ун ва шрот уни импорт қилиш тақиқланганига жавоб бўлди.
“Украинанинг ҳаракатлари бизни ҳайратга солмаяпти”, — деб жавоб берди Польшанинг Европа Иттифоқи ишлари бўйича вазири Шимон Шинковский вель Сенк. Варшава мутахассислари дарҳол Украина донида сальмонеллалар, пестицидлар ва миотоксинларни аниқладилар. Бош ветеринар шифокорнинг сўзларига кўра, январдан майгача Украинадан етказиб берилаётган маҳсулотларнинг 35 фоизида зарарли моддалар аниқланган.

Қисқа савдо

Шинковский огоҳлантирди: Польша Киевни қўллаб-қувватлашни сусайтиришга тайёр. Жамият буни талаб қилмоқда, сўровлар бунга далил. Варшава университети яқинда “Украинадан келган қочқинлар, мигрантлар ва Польша давлатининг хатти-ҳаракатларини ижтимоий идрок этиш” тадқиқоти натижаларини эълон қилди. Маълум бўлишича, май ойида украиналикларга январь ойига қараганда 13 фоиз камроқ яхши муносабатда бўлишган. Кўпчилик кочқинлар иш жойларини олиб қўймоқда, деб ҳисоблайди.
Бош вазир Матеуш Моравецкий аллақачон қурол-яроқ етказиб беришни тўхтатганини эълон қилган. Уларнинг айтишича, биринчи навбатда ўз хавфсизлиги ҳақида ўйлаши керак: армияни Европадаги энг кучлилардан бирига айлантириш учун модернизация қилиш керак.
Ўз навбатида, қишлоқ хўжалиги вазири Роберт Телус шундай деди: Киев дон эмбаргосига рози бўлмагунча, Варшава Киевнинг Европа интеграциясига рози бўлмайди. Бу Европа Иттифоқига қўшилиш учун қабул қилинадиган имтиёз, деб ҳисоблайди у.
Мюллер иқтисодиётда ҳамма ўзи учун ўзи ҳаракат қилади, деб қўшимча қилди.

Мамлакатлар нимани хоҳлайди?

Украина ва Польша ОАВ лари сиёсатчилардан қолишмаяпти. “Do Rzeczy” нашри Киев Варшава рози бўлиши учун ўзини қандай тутиши кераклигини тасвирлаб берди. Биринчидан, Европа Иттифоқида Украина Франция ва Германияга эмас, айнан Польшага таяниши керак. Иккинчидан, дон бўйича ЖСТ судидаги даъводан воз кечиши керак. Бундан ташқари, Степан Бандерага бўлган муносабатини қайта кўриб чиқиши керак.
Умуман олганда, “Do Rzeczy” нинг фикрича, поляклар аллақачон етарлича ёрдам беришган ва имтиёзлар талаб қилиш ҳуқуқига эга. Акс ҳолда, дея огоҳлантиради нашр, Киев расмийларида ҳеч қандай шартларсиз уларни доимо қўллаб-қувватлашади, деган таассурот қолиши мумкин.
Юлиуш Мерошевский номидаги мулоқот маркази раҳбари ўринбосари Лукаш Адамский “Украйинска правда” (УП) газетасидаги мақоласида Киев Польша ҳукумати томонидан кўрсатилаётган ёрдам кўламини тушунмаётганини, шу билан бирга ички сиёсий йўқотишларни келтириб чиқараётганини таъкидлади. У, шунингдек, Украина расмийларининг "Волин қирғини" учун УПА* ташкилотининг жавобгарлигини тан олишни истамаслигини эслатди.
Адамскийнинг таъкидлашича, Польша жамияти Россия-Украина можаросидан келиб чиққан дастлабки зарбадан аллақачон ўзига келган. Шунга кўра, фидокорона ёрдамга тайёрлик заифлашди. “Сиз бизга ёрдам берасиз, шунда биз сизни ҳимоя қиламиз” деган аргумент энди иш бермайди.
Бунга жавобан, “Украйинска правда” УПА* ни қоралаш ҳақида гап бўлиши мумкин эмаслиги ва поляклар Совет НКВД билан жангларда ҳалок бўлган Украина “париотларини" хотирасини ҳурмат қилишлари кераклиги ҳақида мақола чоп этди. Бундан ташқари, агар Варшава янада прагматик муносабатларга интилаётган бўлса, ҳеч ким бунга қарши эмас, лекин у ҳолда Киев ўз аграр хўжалигини ҳимоя қилаётганига ҳайрон бўлмаслик керак.

Ҳеч нарса абадий эмас

МДҲ давлатлари институти раҳбари ўринбосари Владимир Жарихиннинг фикрича, можаро анча чуқурлашиши мумкин, аммо бу, асосан, Польшадаги парламент сайловлари билан боғлиқ. “Польша бозорига бостириб келган Украина ғалласи “Қонун ва адолат” ҳукмрон партияси сайловчиларининг иқтисодий аҳволини ёмонлаштирди, уларнинг асосий қисми қишлоқларда истиқомат қилади. Бундан ташқари, қочқинлар туфайли меҳнат бозоридаги вазият таранглашган. Биринчи навбатда, бу шаҳарлар муаммоси. Шунга кўра, расмийлар Киевни танқид қилиш орқали кўпроқ эътибор қозонмоқда”, - дейди эксперт.

Россия ҳукумати қошидаги Молия университети таҳлилчиси Денис Денисов шундай қўшимча қилади: “Варшавада кўплаб сиёсатчилар Украинанинг айрим ҳудудлари Польша ҳудудидан ноқонуний равишда тортиб олинган деб ҳисоблашади. Бундан ташқари, икки томонлама муносабатларнинг бутун тарихи оғриқли доғлар билан қопланган. Украиналиклар ўз тарихи давомида доим поляклар билан жанг қилган.

“РИА Новости" агентлигига интервью берган экспертларнинг таъкидлашича, катта эҳтимол билан сайловлардан сўнг партиялар гўёки ҳеч қачон бундай ҳолатлар бўлмагандек ўзларини тутишади. Уларнинг қарама-қаршилиги бошқа, Украина асосий роль ўйнайдиган Ғарб ва Россия ўртасидаги қарама-қаршилик бошқа нарса.
* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилоти.