ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров БМТ бош котиби Антониу Гутерришни АҚШга қарши арбитраж жараёнини бошлашга чақирди. Бу ҳақда РИА Новости ТИВга таяниб хабар берди.
“Вазир бош котиб эътиборини Қўшма Штатлар томонидан БМТ штаб-квартираси тўғрисидаги 1947 йилдаги келишув бўйича ўз мажбуриятлари, жумладан, Россия ва бир қатор бошқа мамлакатлар дипломатларига БМТ тадбирларида иштирок этиш учун визалар беришдан бош тортиш ҳолатлари давом этаётганига қаратди", — дейилади хабарда
ТИВ маълумотларига кўра, Лавров “мавжуд вазият Гутерришга БМТ Бош Ассамблеясининг тегишли резолюцияларида бир неча бор таъкидланганидек, Қўшма Штатларга қарши арбитраж жараёнини имкон қадар тезроқ бошлаш зарурлигини тақозо этишини таъкидлади”.
Бундан ташқари, Лавров Гутерришга "Украинанинг инсониятга қарши жиноятлари (2022-2023)" китобини, шунингдек, "Донбасс болалари" ҳужжатли видеороликларини тақдим этди.