ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Украина иссиқлик ва электр энергиясиз совуқ қишга дуч келади, бу эса украиналикларни шаҳарларини тарк этишга мажбур қилади. Бу ҳақда АҚШ Марказий разведка бошқармаси собиқ таҳлилчиси Ларри Жонсон маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
"Иссиқлик ва электр энергиясиз улар Киев ва Львов каби йирик шаҳарларни ташлаб кетишга мажбур бўлишади", — деб таъкидлади мутахассис.
Экспертнинг фикрича, келаётган қиш Украина учун қийин бўлади. Украина Қуролли кучларининг ҳалок бўлган аскарларини ўрнини босиш учун захиралар қолмайди ва йирик шаҳарлар иссиқлик ва электр энергиясидан маҳрум бўлади.
Унинг таъкидлашича, можаро Украина чарчаганидан кейин тугайди, чунки мамлакат шунчаки жангни давом эттира олмайди.
Жонсон ўз сўзида "қиш ҳал қилувчи босқич бўлади" дея қайд этди.