Лавров ва Гутерреш Украинадаги можарони муҳокама қилди

Антониу Гутерреш ва Сергей Лавров Украинадаги можаро билан боғлиқ бир қанча жиҳатларни муҳокама қилишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Бирлашган Милллатлар Ташкилоти (БМТ) бош котиби Антониу Гутерреш ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров пайшанба куни Украинадаги можаронинг бир қатор жиҳатларини муҳокама қилди. Бу ҳақда БМТ матбуот хизмати хабар берди.

“Бугун бош котиб Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашди”, — дейилади хабарда.

Хабарда қайд этилишича, бош котиб ва ​​ташқи ишлар вазири Украинадаги можаро билан боғлиқ бир қанча жиҳатларни муҳокама қилишди.
Шунингдек, улар БМТ штаб-квартираси жойлашган давлат билан боғлиқ муаммоларни муҳокама қилишди.
Аввалроқ Россия БМТда фаолият юритиш мақсадида кетаётган россиялик дипломатлар АҚШ визасини олишда муаммога дуч келаётганини бир неча бор таъкидлаган эди.
Лавров БМТ бош котибини АҚШга қарши арбитраж жараёнини бошлашга чақирди