ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Тошкент вилоятидаги шифохона ва мактабларда махсус рацион асосида овқатланиш йўлга қўйилади, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги.
Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев соғлиқни сақлаш, мактаб ва мактабгача таълим тизимида келгусида қилинадиган ишлар тақдимоти билан танишди.
Қайд этилишича, вилоят ҳудудида репродуктив саломатликни сақлаш, туғруқлар оралиғини яхшилаш мақсадида, Паркент туманида, мактаб ва шифохоналарда алоҳида рацион асосида овқатланиш йўлга қўйилади.
"Бепул овқат бериш эса Ўрта Чирчиқ туманларида намуна сифатида йўлга қўйиладиган бўлди", — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, учрашувда вилоят раҳбари таълим тизимидаги барча раҳбарлар чекка ҳудудлардаги мактабларга бориб дарс ўтишини таклиф қилди. Таъкидланишича, мактабнинг “об-ҳавоси”, унинг имкониятларини ҳис қилмай туриб, бошқариш қийин.