Сузиш: Ўзбекистон терма жамоаси Тожикистондаги халқаро турнирда биринчи ўринни эгаллади

Ўзбекистон терма жамоаси 16 та олтин, 10 та кумуш ва 7 та бронза, жами 33 та медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Жорий йилнинг 13-15 сентябрь кунлари Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида сузиш бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади, дея хабар берди Ўзбекистон сузиш федерацияси.
Мусобақада иштирокчилар чалқанча, брасс, баттерфляй ва эркин усулда сузиш мусобақаларида совринли ўринлар учун кураш олиб боришди.
Ўзбекистон терма жамоаси 16 та олтин, 10 та кумуш ва 7 та бронза, жами 33 та медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.