Россия тинчликпарвар кучлари Тоғли Қорабоғда 5 минг кишини эвакуация қилди – видео

Хавфли ҳудудлардан олиб чиқилган аҳоли учун дам олиш жойи ва иссиқ овқат ташкил этилган.
Sputnik
Россия тинчликпарвар кучлари Тоғли Қорабоғда Боку, Ереван ва Степанакерт ҳукуматлари билан доимий ҳамкорликда ўз вазифаларини бажаришмоқда. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар қилди.
“Фаол жанговар ҳаракатлар бошлангандан буён Россия тинчликпарвар кучлари Мардакерт, Мартуни ва Аскеран ҳудудларидан тинч аҳолини эвакуация қилди. Тинчликпарвар кучлари контингентига қарийб 5 минг киши олиб келинди”, - дейилган хабарда.
Хавфли ҳудудлардан олиб чиқилган аҳоли учун дам олиш жойи ва иссиқ овқат ташкил этилган. Жабрланганларга россиялик ҳарбийлар тиббий ёрдам кўрсатишмоқда.
Аввалроқ Россия тинчликпарвар контингенти қўмондонлиги воситачилигида Озарбайжон томони ва Тоғли Қорабоғ вакиллари ўртасида жанговар ҳаракатларни тўлиқ бас қилиш тўғрисида келишувга эришилгани хабар қилинган эди.