ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида II Халқаро халқ амалий санъати фестивали иш бошлади, дея хабар берди Sputnik мухбири.
Фестивалда Самарқанд, Бухоро, Хива, Марғилон ёғоч ўймакорлиги, гиламдўзлик, миниатюра мактаблари ҳунармандлари иштирок этмоқда.
Қўқон шаҳридаги II Халқаро халқ амалий санъати фестивали
© Sputnik/Элина Бекназарова
Кўргазма меҳмонлари ва иштирокчилари орасида Россия, Беларусь, Ҳиндистон, Қирғизистон, Италия каби 70 та давлатдан ҳунармандчиликнинг турли йўналишлари вакиллари ҳам бор.
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров вилоятда ҳунармандлар кўплиги, ҳозирги кунда анъанавий ҳунармандчиликни асраб-авайлаш муҳимлиги ҳақида гапирди.
Қўқон шаҳридаги II Халқаро халқ амалий санъати фестивали
© Sputnik/Элина Бекназарова
“Марғилонда 3 мингга яқин ҳунарманд гиламдўзлик, миллий кийим-кечак ва поябзал ишлаб чиқариш, Риштон вилоятида эса 5 мингдан ортиқ киши анъанавий кулолчилик, ёғоч ўймакорлиги ва заргарлик фаолияти билан шуғулланади. Қўқон шаҳри ва қўшни туманларда 10 мингга яқин оила ҳунармандчиликни авлоддан-авлодга ўтказиб келмоқда, – деди Бозоров.
Қўқон шаҳридаги II Халқаро халқ амалий санъати фестивали
© Sputnik/Элина Бекназарова
Фестиваль уч кун давом этади. Меҳмонлар учун халқ сайиллари, маҳорат дарслари, ярмаркалар, шунингдек, фольклор жамоаларининг концерт дастури ва арқон томошаси режалаштирилган.