Маълумки, сентябрнинг иккинчи ярми, октябрь ва ноябрь ойларида республикада жазирама иссиқ ёки совуқ ҳаво кузатилмайди. Шу сабабли ҳам куз фасли Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига саёҳат қилиш учун қулай вақтдир.
Эртакнамо Хива
Ўзбекистоннинг тарихий обидалари йилнинг ҳар қандай фаслида ҳам гўзал. Агар бу сизнинг биринчи саёҳатингиз бўлса, уни Хивадан бошлаган маъқул. Хиванинг тўлиқ сақланиб қолган Ичан-қалъасига ташриф буюрган киши ўзини қадимги эртаклар шаҳрига келиб қолгандек ҳис қилади. Чунки ён атроф фақат қадимий масжиду мадрасалар, саройу миноралар билан ўралган. Бу ерда кўзингига бирорта замонавий тўртбурчакли ёки кўп қаватли бинога тушмайди. Ҳамма нарса гўёки бирор фильм декорациясига ўхшайди, лекин буларнинг барчаси ҳақиқий. Ҳақиқий саройлар, масжидлар, мадраса ва миноралар. Уларнинг қурилганига камида 150, 200 йил ёки ундан ҳам кўп вақт бўлган. Бу ерда сақланиб қолган 17-18 асрлар архитектурасиннг ажойиб намуналаридандир.
Фақат Ичан қалъада сиз Марказий Осиёда ўрта асрларда шаҳарлар қандай кўринишга эга бўлганини ўз кўзингиз билан кўришингиз мумкин. Бунда нафақат ажойиб ҳолатда сақланиб қолган тарихий обидалар Хўжа Исмол мажмуаси, Калта минор, 40 устунли Жоме масжидини томоша қилиш мумкин. Сиз фақат Ичан қалъада текис тошлардан териб чиқилган қадимий шаҳар йўлини ва унда юзлаб йиллар давомида ўтган аравалар ғилдираги қолдирган икки қатор чуқур изини ҳам кўриш мумкин.
Ислом қуввати Бухоро
Камтарин Хивадан сўнг Бухоро ўзининг бой ва ҳашамдор бинолари билан эътиборни тортади. Тарихи 2500 йилдан узоқ бўлган бу шаҳар обидалари жуда хилма-хил. Бухорода Ўзбекистонда пишиқ ғиштдан қурилган энг қадимий иншоот - Сомонийлар мақбарасини кўриш мумкин. 9-асрда қурилган ушбу бино жаҳон меъморчилик ва бинокорлик мактабларининг ноёб асари ҳисобланади.
Сомонийлар мақбараси
© Sputnik / Шидловский
Бухорода, шунингдек, Арк, Пойи калон мажмуаси, Боло ҳовуз масжиди, Лаби ҳауз мажмуаси ва бошқа ёдгорликларни томоша қилиш мумкин. Уларнинг барчаси ёнма-ён жойлашгани сабабли бир неча соатда пиёда айланиб чиқиш мумкин.
Бухорода амалий санъатнинг кўп турлари, хусусан, темирчилик, наққошлик, зардўзлик ва бошқалар илғор ривожланган. Шунинг учун ҳам бу ерни ҳунармандчилик маҳсулотлари сотиб олиш учун энг қулай жой дейиш мумкин.
Шаҳардан чиқаверишда, мусулмонлар учун муқаддас зиёратгоҳ — Баҳовуддин Нақшбандий мажмуаси жойлашган. Бу ерда 14 асрда яшаб ўтган ислом динининг улуғ мутафаккирларидан бири, сўфийлик оқими асосчиси Нақшбандийнинг қабри жойлашган.
Тарихий ва навқирон Самарқанд
Атрофи чўл билан ўралган Бухородан Самарқандга келган киши ўзини боғлар орасига кириб қолгандек ҳис қилади. Шаҳарда улкан дарахтлар, азим чинорлар ва ҳашаматли тарихий ва замонавий бинолар жуда кўп.
Самарқанд. Регистон майдони
© Sputnik / Актан Темирканов
Зиёратни Амир Темур мақбарасидан бошлаган маъқул. Ҳам ташқи ҳам ички кўриниши ўта чиройли бўлган ушбу мақбарага кириш ҳам томоша ҳам зиёрат ҳисобланади. Мусулмонлар буюк саркарда Амир Темур қабри ёнида дуо ўқишади.
Ундан сўнг пиёда Регистон майдонига бориш мумкин. Учта улуғвор мадрасалардан ташкил топган Регистон майдони ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди. Майдон олдида суратга тушиш учун махсус жой бор.
Регистондан ўтиб Самарқанднинг энг қадимий ёдгорлиги бўлган Шоҳи-Зинда мажмуасига, Сиёб бозорига ташриф буюриш мумкин.
Гўзал табиат масканлари
Куз мавсумида илиқ об-ҳаво Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига қулай саёҳатлар қилиш имконини беради. Одатда энг иссиқ бўладиган чўл ҳудудларида кузда ҳаво ҳарорати пасайиб, ташриф учун қулай имконият пайдо бўлади.
Қорақалпоғистон ва Хоразм
Кемалар қабристони. Бир вақтлар балиқчилар шаҳри бўлган Мўйноқ, бугун фаол туризм марказига айлантирилмоқда. Шаҳарда Орол денгизи музейи ташкил этилган. Лекин бу жойнинг энг машҳур "ёдгорлиги" аввалги Орол денгизи қирғоғида жойлашган порт. Бугун у ерда "кемалар қабристони" жойлашган. Орол денгининг ўзи эса бу ердан тахминан 100км узоқда.
Сариқамиш кўли. Қорақалпоғистон ва Туркманистон ҳудудида жойлашган. Сариқамиш сойлигидаги кўл. Узунлиги 100-120 км, эни 30-40 км, чуқурлиги 30-40 км. Кўлнинг сув сатҳи Хоразм воҳасини кесиб ўтадиган Озёрний (Кўллар бирлашмаси) коллекторидан келиб қуйиладиган сув миқдорига қараб ўзгариб туради. Кўл сувининг шўрлиги шарқида 6—7 %, ғарбида 12 %. Кўлда сазан, лаққа балиқ, илонбош ва бошқа балиқ турлари учрайди.
Қўй қирилган қалъа. Қорақалпоғистонда жойлашган ўрта асрларга мансуб қалъа қолдиқлари. Унинг диаметри 80 метр доира шаклида қурилган. Ўртада диаметри 44,4 метр бўлган 2 қаватли иншоот бўлган. Археологик қазиш ишлари натижасида ўртадаги иншоот астрономик тадқиқотлар олиб бориш мақсадида қурилганлиги аниқланган.
Қирқ қиз қалъаси. Хоразм ҳудудида 1938 йилда ўтказилган археологик қазилма ишлари вақтида аниқланган. Афсоналарга кўра, бу қалъада Гулойим исмли малика яшаган, у ўзининг қирқ нафар сафдоши билан чегарани мустаҳкам сақлаб, рақиблари ҳужумларидан ҳимояланган.
“Чилпиқ қалъа” Хоразм вилояти.
Айтиш жоизки, қадимги Хоразм ва Қорақалпоғистон ҳудудида бир-биридан кўриниб турадиган масофада жойлашган 300 тага яқин қалъалар бўлган. Бугунгача улардан бир нечасини қолдиқлари сақланиб қолган. (Элликқалъа тумани номи бежизга қўйилмаган)
Бухоро ва Навоий
Айдаркўл. Бу кўлни чўл ўртасидаги сароб дейиш мумкин. Қизилқум чўлининг жануби-шарқида, Нурота шаҳридан тахминан 80 км масофада жойлашган ушбу кўл Ўзбекистондаги энг йирик сув ҳавзаларидан биридир. Унинг суви тиниқ, ва балиққа бой. Кўл қирғоғида сайёҳлар учун турли хизматлар ташкил этилган: туяга миниш, ўтовда яшаш каби.
Нурота давлат қўриқхонаси – 17,7 минг гектардан иборат Қўриқхона Қизил китобга киритилган ноёб эндемик кенжа тури Северцов қўй наслини сақлаб қолиш мақсадида 1975 йилда ташкил этилган. Нурота тоғларда булоқлар ва улар асосида юзага келадиган сойлар кўп. Иқлими континентал, қуруқ ва иссиқ. Куз фаслининг илк кунларида об-ҳаво сезиларли даражада пасая бошлайди.
Нуротадаги, Чашма зиёратгоҳи
© Sputnik
Қашқадарё ва Сурхондарё
Майданак тоғ расадхонаси. Расадхона 1970 йилда ташкил этилган бўлиб, Қашқадарё вилоятида жойлашган. Ушбу баланд тоғ устида жойлашган текисликдан ўнлаб километрга ажойиб манзаралар очилади. Бу ердан тунда осмонда юлдузларни кузатиш жуда мароқли, улар гўёки бироз яқинроқдек туюлади. Китобларда ёзилган барча юлдуз туркумларини топиш мумкин.
Хўжа Гур Гур ота (барча ғорларнинг отаси) Сурхондарё вилояти Бойсун туманида жойлашган. Тоғнинг бир томонида 500 метрлик тубсиз чуқурлик, иккинчи томонида эса динозаврларнинг тошга айланган излари, авлиёлар қабрлари жойлашган. Тоғнинг умумий баландлиги 3700 метр. У ерга Дербент дараси орқали бориш мумкин.
Самарқанд ва Жиззах
Ҳазрати Довуд. Самарқанддан 40 км жануби-ғарбда, Оқсой қишлоғи ҳудудида жойлашган зиёратгоҳ. Бу жой ҳақида афсоналар мавжуд. Уларнинг бирига кўра, ҳазрати Довуд оташпарастларнинг таъқибидан қочиб шу ерда жон сақлаган. Ғорга баланд зинапоялар орқали чиқилади. Дам олиш кунлари одам гавжум бўлади.
Омонқўтон ғори - Омонқўтон карст ғори Самарқанд вилоятидаги Омонқўтон қишлоғида, Зарафшон тоғлари шимолий ён бағрида жойлашган. Ғорда олимлар 1947 йилда қадимги одам суяклари ва иш қуролларини топган. Омонқўтон ғори Ўзбекистондаги энг қадимги манзилгоҳлардан биридир. Ғор чуқурлиги 80 метр атрофида, ғорнинг ичида бир-бири билан кичик ўтиш жойлари орқали боғланган ўзига хос заллар бор. Баҳор ва ёз ойларида ҳордан сув оқиб чиқиб туради.
Омонкутон ғори
© Табиат ресурслари вазирлиги
Зомин давлат қўриқхонаси – Бахмал ва Зомин туманлари ҳудудида жойлашган тоғли ва бир асрлик игнабаргли дарахтлардан иборат ўрмонлардан ташкил топган. Ушбу ҳудудларда Қизил китобга киритилган кўплаб ҳайвонлар ва сайроқи қушларни учратиш мумкин. Қўриқхона ҳудудида туризм учун махсус зона ҳам ажратилган.
"Зомин" дам олиш маскани
© Фото из архива Федерации Профсоюзов РУз
Тузкан кўли. Жиззах вилоятида жойлашган Арнасой кўллар тизимига киради. Бу ерларда манзаралар ҳайратланарли. Табиати Ўзбекистоннинг бошқа жойларига умуман ўхшамайди.
Тошкент вилояти
Палтов дарёси водийси - Тошкентдан тахминан 100 км масофада жойлашган бўлиб, ўзида ташриф учун бирданига бир неча жойни қамраб олади. Туристик йўналиш 38 метрлик Палтов шаршарасидан бошланади. Ундан бироз юқорироқда қайинзор бор. У ерда эса Қизил китобга киритилган ҳайвонларни учратиш мумкин.
Палтов дарёси
© Табиат ресурслари вазирлиги
Нефрит кўли – Кўл Тошкент вилоятидаги Угом-Чотқол миллий боғида жойлашган. У ерга бориш учун Тошкентдан 150 км масофа босиб ўтиш керак. Кўл 1227 метр баландликда жойлашган.
Хўжакент – у пойтахтдан 80 километр узоқликда жойлашган бўлиб, тошкентликлар учун энг севимли ва кўп бориладиган дам олиш маскани ҳисобланади. Бу ерда ёдгорликлар кўп учрайди, масалан, қадимий одамлар томонидан қояга ўйилган расмлар, кўп асрлик чинорлар ва йўлдан кўриниб турадиган шаршара шулар жумласидандир.
Қуёш физикаси институти
Қуёш физикаси институти Тошкент вилояти, Паркент тумани, "Қуёш" қўрғонида жойлашган. Мажмуа экологик тоза ҳудудда жойлашган бўлиб, бу ерда қуёшли кунлар 280 кунни ташкил этади. Бундай иншоот дунёда иккита бўлиб, яна бири Францияда жойлашган. Авваллари бу бино ҳарбий мақомга эга эди. Бу ерда космик қурилмаларнинг сиртқи қопламалари ва ҳарбий техникалар синовдан ўтказилган. Бугунги кунда институтда назарий ва тажрибавий тадқиқотлар ўтказилади. Қуёш юзасининг кўп мақсадли кузатувлари олиб борилади. Институтда, шунингдек, тиббиёт, нефть-газ ва тўқимачилик саноати учун ишланмалар амалга оширилади.
Қуёш физикаси институти Тошкент вилояти, Паркент тумани, "Қуёш" қўрғонида жойлашган. Мажмуа экологик тоза ҳудудда жойлашган бўлиб, бу ерда қуёшли кунлар 280 кунни ташкил этади. Бундай иншоот дунёда иккита бўлиб, яна бири Францияда жойлашган. Авваллари бу бино ҳарбий мақомга эга эди. Бу ерда космик қурилмаларнинг сиртқи қопламалари ва ҳарбий техникалар синовдан ўтказилган. Бугунги кунда институтда назарий ва тажрибавий тадқиқотлар ўтказилади. Қуёш юзасининг кўп мақсадли кузатувлари олиб борилади. Институтда, шунингдек, тиббиёт, нефть-газ ва тўқимачилик саноати учун ишланмалар амалга оширилади.
Арашан кўли. Тошкент вилояти Қирғизистон ва Наманган вилояти билан туташадиган нуқтада, денгиз сатҳидан 3000 метр баландликда Арашан кўли жойлашган. Бу ерда муқаддас зиёратгоҳ — Арашан бува қабри мавжуд. Ундан чапроқда Катта Арашан жойлашган. Кейин 3400 метр баландликда тоғ тизмаси ортидаги Муз кўлига етиб борасиз. Бу ерга одамлар фақат ана шу кўлни кўриш учун эмас, балки Арашан бува зиёратгоҳини ҳам зиёрат қилишга келишади.
Фарғона водийси
Шоҳимардон. Ўзбекистоннинг ушбу ноёб эксклави Қирғизистон ҳудудида, тоғлар бағрида 1550 метр баландликда жойлашган. Бу ернинг табиати жуда гўзал: суви тиниқ дарёлар, кўллар, шифобахш булоқлар ва бошни айлантирувчи чўққилар. Шоҳимардон иқлими шифобахш хусусиятларга эга, шунинг учун бу ерга бутун Марказий Осиёдан сайёҳлар келишади. Афсонага кўра, Муҳаммад пайғамбарнинг куёвлари бу ерга тез-тез келиб турган ва шу ерда дафн этилган. Бунинг шарафига масжид ва мақбарани ўз ичига олган меъморий мажмуа қурилган.
Шоҳимардон зиёратгоҳи
© Хокимият Ферганской области
Бобур боғи. Андижон шаҳридаги Бобур мемориал боғи шаҳардан 7 км узоқликда жойлашган. Гўзал Боғишамол тепалиги бирон бир сабабга кўра қурилиш учун муҳим асос бўлди - бу ерга Агра (ҳукмдор вафот этган жой) ва Кобулдан (дафн қилинган жойдан) рамзий тупроқ олиб келинган. Яшил боғ меъморий-тарихий мажмуа - уй-музей, ёдгорлик, рамзий қабр қурилган.
Бобур боғида гуллар фестивали
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Риштон кулолчилик устахоналари - Фарғона водийсидаги Риштон қадимдан кулолчилик маҳсулотлари ватани ҳисобланади. Риштонда кулолчилик маҳсулотлари яратишнинг махсус технологияси, уларни пишириш ва сирлаш ишлаб чиқилган. Ҳозирда Риштонда 1000 дан ортиқ кулолчилар ишламоқда.