Бугун пойтахтнинг 2 туманида “свет” қисман ўчирилади — манзиллар

Ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Бугун, 21 сентябрь куни, Тошкентнинг икки туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларининг (МФЙ) қатор кўчаларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг Тошкент шаҳар филиали хабар берди.
Таъкидланишича, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
Учтепа тумани: “Бешқайрағоч” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача;
Бектемир тумани: “Гулбоғ” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача.
Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.