Тошкентнинг айрим кўчаларида электр таъминоти вақтинча ўчирилади — манзиллар

Куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида пойтахтнинг айрим туманларидаги МФЙларнинг қатор кўчаларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Бугун Учтепа ва Сергели туманларидаги айрим маҳаллаларда электр таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда "Ҳудудий электр тармоқлари" Тошкент шаҳар филиали хабар берди.
Куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида пойтахтнинг айрим туманларидаги МФЙларнинг қатор кўчаларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
Учтепа тумани: "Дегрез" ва "Кўкча Оқтепа" МФЙларининг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача;
Сергели тумани: "Хонобод" МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача.
Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.