ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Россия тинчликпарвар кучлари Тоғли Қорабоғнинг хавфли ҳудудларидан икки мингдан зиёд кишини эвакуация қилди. Уларнинг қарийб ярми болаларни ташкил этади. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди, дея ёзади РИА Новости.
“Жами икки мингдан зиёд тинч аҳоли эвакуация қилинди, улардан 1049 нафари болалар. Эвакуация қилинган барча аҳоли вақтинчалик яшаш жойи ва иссиқ овқат билан таъминланган”, - дейилган хабарда.
Шунингдек, Россия контингенти вакиллари 19 йил тушликдан сўнг “бутун туташув чизиғи бўйлаб Озарбайжон томонидан ўт очишни бас қилиш режими бузилишинг кўплаб ҳолатларини қайд этишган”.
Аввалроқ Россия тинчликпарвар контингенти қўмондонлиги воситачилигида Озарбайжон томони ва Тоғли Қорабоғ вакиллари ўртасида жанговар ҳаракатларни тўлиқ бас қилиш тўғрисида келишувга эришилгани хабар қилинган эди.