Путин октябрда Хитойга ташриф буюради

Россия президенти Хитой раиси Си Цзиньпиннинг “Бир макон, бир йўл” форумида иштирок этиш учун мамлакатга ташриф буюриш таклифини қабул қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Хитой раиси Си Цзиньпиннинг “Бир макон, бир йўл” форумида иштирок этиш учун мамлакатга ташриф буюриш таклифини мамнуният билан қабул қилганини маълум қилди.
“Албатта, Хитой Халқ Республикаси раисининг жорий йилнинг октябрь ойида “Бир макон, бир йўл” тадбирида доирасида Хитойга ташриф буюриш таклифини мамнуният билан қабул қилдим”, - деди Путин Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашувда.
Аввалроқ Россия раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков Путиннинг Хитойга ташрифига тайёргарлик кўрилаётганини маълум қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой етакчиси Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни "Бир макон, бир йўл" учинчи халқаро ҳамкорлик форумига таклиф қилгани хабар қилинган эди.