Ўзбекистон ва ЕОИИ

Оверчук: Мақсадимиз — ЕОИИ аҳолиси фаравонлигини ошириш

ЕОИИ давлатлари интеграцияси барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга ёрдам беради.
Sputnik
ТОШКEНТ, 20 сен – Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) доирасидаги иқтисодий интеграция аъзо давлатларга БМТ белгилаган "Барқарор ривожланиш мақсадлари"га (БРМ) эришишга ёрдам беради, деди ЕИК раиси, Россия ҳукумати раиси ўринбосари Алексей Оверчук БМТда сўзлаган нутқида.
Оверчук айтишига кўра, 184 млн умумий аҳоли сони ва 2 трлн. умумий ЯИМга эга бўлган ЕОИИ доирасидаги интеграция Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга ёрдам берувчи қўшимча омил бўлмоқда.
Хусусан, қуйидаги омиллар миллий даражада БРМга етишишни тезлаштирмоқда:
товарлар ҳаракати эркинлиги - ЕОИИ доирасида товарлар ҳаракати эркинлиги БРМ кўрсатгичларига жиддий таъсир қилмоқда.
ишчи кучи ҳаракати эркинлиги - ЕОИИга фуқаролари бир давлатдан иккинчисига борганда ишлаш учун рухсатнома олиш ёки ЕОИИга аъзо давлатларда берилган таълим ҳужжатларини тасдиқлаш шарт эмас.
хизматлар ҳаракати эркинлиги — ЕОИИга аъзо давлатларда фаолият юритаётган бизнес ягона хизматлар бозорининг бенефициари ҳисобланади. ЕОИИ доирасида кўрсатиладиган хизматларнинг умумий ҳажмининг қарийб 50 фоизи ягона қоидаларга мувофиқ амалга оширилади. Ҳуқуқий тартибга солишнинг ягона режими қўлланиладиган хизмат кўрсатиш соҳалари сони муттасил ортиб бормоқда.
капитал ҳаракати эркинлиги — капитал ҳаракати эркинлиги, ЕОИИга аъзо давлатлар молия бозорига доир миллий қонунчиликни босқичма-босқич 2025 йилга қадар тартибга солиш ва уйғунлаштиришга келишиб олдилар. Жараён якунида ЕОИИнинг умумий молиявий бозори ва назорат органини яратилади.
рақамли иқтисодиётга ўтиш — рақамли кун тартибига ўтиш ЕОИИга аъзо давлатлар БРМга катта ҳисса қўшмоқда. Хусусан, “Чегарасиз иш” ягона қидирув тизими иш қидиришни сезиларли даражада осонлаштиради. ЕОИИ рақамли транспорт коридорлари, ЕОИИ саноат ҳамкорлиги бозорга янги маҳсулотларни олиб чиқиш ва учинчи давлатлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш жараёнини тезлаштирмоқда.
Ундан ташқари Евроосиё давлатлари иқлим бўйича мавжуд долзарб мавзуларни ҳам рўёбга чиқаришга ҳисса қўшмоқда. ЕОИИ давлатлари барқарор ва замонавий энергия манбаларига умумий фойдаланиш имкониятини яратишга, иқлим ўзгаришига қарши кураш чораларини жорий этишга интилмоқда. Хусусан, беш давлат иқлим технологиялари ва рақамли ташаббуслар банкини тузиб, "яшил" лойиҳалар мезонлари рўйхатини тасдиқлади.