Мирзиёев Байден билан учрашди — президентлар нималар ҳақида гаплашди?

Учрашувда икки томонлама муносабатлар ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессияси тадбирлари доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШ президенти Жозеф Байден билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда икки томонлама муносабатлар ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Қайд этилишича, АҚШ президенти мамлакат мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳамда Янги Ўзбекистонда амалда оширилаётган ва муқаррар тус солган ислоҳотлар сиёсатини қатъий қўллаб-қувватлашини тасдиқлади.
АҚШнинг етакчи компания ва банклари билан амалий ҳамкорлик лойиҳаларини илгари суришга тўхталиб ўтилди. Ишбилармонлар билан ўтказилган икки томонлама учрашувлар ҳамда давлат раҳбарининг АҚШга ташрифидан олдин ўтган бизнес форуми якунлари мамнуният билан қайд этилди.
Инсон ҳуқуқлари, гендер тенглик соҳаларида ҳамда инсон фаровонлигини таъминлашнинг бошқа йўналишларида конструктив ҳамкорликни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.