Пул йўқ. АҚШ Конгрессида Зеленскийга “бевақт” келгани айтилди

Конгрессменнинг айтишича, ҳозир Зеленскийнинг АҚШга ташрифи учун “яхши вақт эмас”.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Владимир Зеленский АҚШга нотўғри вақтда келди, Конгрессда унинг учун пул йўқ. Бу ҳақда Вакиллар палатаси аъзоси Байрон Дональдс Recount ахборот ресурсига берган интервьюсида маълум қилди.
“Биринчи навбатда, мен сизга айтаман, ҳозир Вакиллар палатасида Украина учун пул йўқ”, - дейди у.
Конгрессменнинг қўшимча қилишича, ҳозир Зеленскийнинг АҚШга ташрифи учун “яхши вақт эмас”. Дональдс, шунингдек, АҚШ бюджети тақчиллигига ишора қилиб, президент Жо Байденни Украинадаги можарони кучайтираётганликда айблади.
“Очиғини айтганда, бизда икки триллион долларлик камомад бор. Биз Украинага берадиган ҳар қандай пулга, келажагимиздан қарз оламиз. Бу факт”, - дея қўшимча қилди у.
Аввалроқ АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Кевин Маккарти Владимир Зеленский билан учрашувда унга янги молиялаштириш даврини кафолатламоқчи эмаслигини, балки Американинг Киевга берган ёрдами учун жавобгарликни талаб қилишини айтганди.