Республикадаги мингдан ортиқ шифохоналарга қуёш панеллари ўрнатилади — ССВ

Шу йилда жами 1 789 та соғлиқни сақлаш муассасасига қуёш панелларини ўрнатиш режалаштирилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Шу йилда соғлиқни сақлаш муассасаларига 18 483 кВт қувватга эга қуёш панелларини ўрнатиш режалаштирилган, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Қайд этилишича, шу йилда жами 1 789 та соғлиқни сақлаш муассасасига 18 483 кВт қувватга эга қуёш панелларини ўрнатиш режалаштирилган.

“Йил бошидан буён республика ҳамда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 1727 та тиббиёт объектига 19 581 кВт қувватга эга қуёш панеллари ўрнатилди”, — дейилади хабарда.

Айтилишича, электр таъминоти ўчиб қолиши оқибатида юзага келиши мумкин бўлган нохуш ҳолатларга йўл қўймаслик мақсадида соғлиқни сақлаш муассасаларига қуёш панеллари ўрнатилмоқда.
Шифохона 10 дақиқа электр таъминотидан бутунлай узилиб қолиши оғир оқибатларга олиб келади.

"ЭКГ, УТТ, МРТ, рентген. Бугун шу каби қурилмаларсиз касалликларга аниқ ва тезкор ташхис қўйиш имконсиз", — дея қўшимча қилинган хабарда.

Маълумот учун, мамлакатда аҳоли томонидан ишлаб чиқарилган электр энергиясининг 1 киловатти учун 1 минг сўмдан тўланиши эълон қилинган. Улар "Қуёшли хонадон" тизимига уланиб, тегишли тўловларни олишлари мумкин.