Россия ва Хитой ташқи ишлар вазирлари Украинадаги вазиятни муҳокама қилишди

Ташқи ишлар вазирлари Сергей Лавров ва Ван И Россия-Хитой муносабатларини юқори баҳолаган,
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Россия ва Хитой ташқи ишлар вазирлари Сергей Лавров ва Ван И Украина можаросини муҳокама қилдилар. бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
“Томонлар Украинадаги вазиятни батафсил муҳокама қилиб, манфаатларни ҳисобга олмасдан ва айниқса, Россия иштирокисиз инқирозни ҳал қилишга уринишлар бефойда эканини таъкидладилар”, — дейилади вазирлик хабарида.
Қайд этишилича, ташқи ишлар вазирлари Россия-Хитой муносабатларини юқори баҳолаган, Россия ва Хитой раҳбарлари ўртасидаги келишувларни амалга ошириш нутқати назаридан икки томонлама кун тартибидаги масалалар, олий ва юқори даражадаги алоқалар мавзуси муҳокама қилинган.
Шунингдек, октябрь ойида Пекинда бўлиб ўтадиган “Бир камар — бир йўл” ташаббуси доирасидаги халқаро ҳамкорлик бўйича учинчи олий даражадаги форумда Россия иштирокига тайёргарлик кўрилиши ҳам муҳокама мавзуларидан бири бўлди.