Россия санкциялар босимига дош бера олди — Путин

Ғарб Украинада махсус ҳарбий операция бошланганидан буён Россияга қарши мунтазам санкциялар киритиб келмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Россия иқтисодиётининг санкциялардан сўнг тикланиш босқичи якунланди, дея маълум қилди мамлакат президент Владимир Путин 2024–2026 йилларга мўлжалланган федерал бюджет лойиҳаси бўйича йиғилишда.
“Умуман олганда, Россия иқтисодиётининг тикланиш босқичи якунланди, деб айтишимиз мумкин”, — деди давлат раҳбари.
Унинг таъкидлашича, мамлакат Ғарб ва баъзи бир дўст бўлмаган давлатлардаги ҳукмрон элитанинг санкциялар ҳужуми кўринишидаги мисли кўрилмаган ташқи босимига дош берди.
Ғарб Украинада махсус ҳарбий операция бошланганидан бери Россияга қарши мунтазам санкциялар киритиб келмоқда. Путин таъкидлаганидек, Москвани тийиш ва заифлаштириш сиёсати Ғарб давлатларининг узоқ муддатли стратегияси бўлиб, чекловчи чоралар бутун жаҳон иқтисодиётига жиддий зарба берди. Унинг сўзларига кўра, уларнинг асосий мақсади миллионлаб одамларнинг ҳаётини ёмонлаштиришдир.
Санкциялар иш бермади, Украинага энди пул ажаратилмасин — АҚШ Конгресси вакили