Россияда коронавирусга чалинганлар сони кескин ошди

Ўтган ҳафтада Москвада 4617 нафар коронавирус ҳолати аниқланган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Россияда бир ҳафта ичида коронавирусга чалинганлар сони 48%га ошди, деб хабар қилмоқда Оператив штаб.

"Россия бўйича 11-17 сентябрда коронавирусга чалинганлар сони 11 516 кишини ташкил этди. Бу ўтган ҳафтага нисбатан 48 фоизга кўп. Касалликка чалинганлар сони ўсиши 13 та ҳудудда қайд этилган", - дейилади хабарда.

Ўтган ҳафтада коронавирусга чалинганлардан 1973 киши касалхонага ётқизилган. Бу 10 сентябргача касалхонага ётқизилганларга нисбатан 20 фоизга кўп.
Ўтган ҳафтада Москвада 4617 нафар коронавирус ҳолати аниқланган. Москва Соғлиқни сақлаш департаменти хабарига кўра, бу ўтган йилнинг шу ҳафтасига нисбатан бир неча баравар кам.
Касалликлар сони кескин ошиши муносабати билан Москвадаги "Сокольники" кўргазма марказида жойлашган Ковид-марказ 19 сентябрдан бошлаб тўлиқ ишга тушишга тайёрланган.
"Роспотребнадзор"нинг хабар беришига кўра, коронавируснинг янги "пирола" (BA.2.86) штамми Россияда ҳали аниқланмаган.

Мутахассислар айтишига кўра, "пирола" "омикрон"дан кўра кўпроқ юқумлироқ. BA2.86 штаммида S-оқсилининг мутациялар сони 30тага бўлиб, уларнинг барчаси ҳужайра ичига кириб олишга ёрдам берар экан. Натижада "пирола" ҳужайра ичга жуда тез кириб олади ва организмда анитаначалар, ҳатто бор бўлса ҳам вирусга жавоб қайтаришга улгурмай қолар экан.
Санэпидқўмита: Ўзбекистонда коронавируснинг “пирола” штамми қайд этилмаган