Ўзбекистонлик тадбиркорлар Қирғизистондаги кўргазма-ярмаркада иштирок этмоқда

Кўргазмадан Ўзбекистон саноатининг турли соҳаларига оид 40 тадан ортиқ компанияларнинг стендлари ўрин олган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Ўзбекистонлик тадбиркорлар Қирғизистонда ўтаётган “Жанубий Экспо-2023” халқаро кўргазма-ярмаркасида иштирок этмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси хабар берди.
Кеча Ўш шаҳрида “Жанубий Экспо-2023” халқаро кўргазма-ярмаркаси ўз ишини бошлади. Унда Ўзбекистон, Беларусь, Қозоғистон, Туркманистон, Россия, Хитой, Эрон, Ўмон ва Германиядан вакиллар иштирок этмоқда.
Тадбирда қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, канцелярия, кийим-кечак, ҳунарманчилик ва қурилиш маҳсулотлари намойиш этилмоқда.
Ўш шаҳрида “Жанубий Экспо-2023” халқаро кўргазма-ярмаркаси ўз ишини бошлади.

"Халқаро универсал кўргазма-ярмаркаси ҳар йили ўтказиладиган тадбир бўлиб, у турли мамлакатлар тадбиркорларини бирлаштиради ҳамда мулоқот ва ҳамкорлик учун ажойиб платформа ҳисобланади", — дейилади хабарда.

Кўргазманинг очилиш маросимида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари Жамшед Ураков сўзга чиқди.
Ўш шаҳрида “Жанубий Экспо-2023” халқаро кўргазма-ярмаркаси ўз ишини бошлади.
Таъкидланишича, тадбирда Ўзбекистон саноатининг турли соҳаларига оид 40 тадан ортиқ компанияларнинг стендлари ўрин олган.
Ўш шаҳрида “Жанубий Экспо-2023” халқаро кўргазма-ярмаркаси ўз ишини бошлади.
Тадбирда, шунингдек, B2B форматида икки томонлама музокаралар ўтказилади. Кўргазма-ярмарка ўз ишини 20 сентябрга қадар давом эттиради.