ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Ғарб агар Украина коррупцияга қарши курашиш ниятлари жиддийлигини намоён этмаса, тез орада сабр косаси тўлишидан огоҳлантирди. Бу ҳақда “Guardian” газетаси ёзмоқда.
“Кўп мамлакатлар Украинага катта ресурслар жўнатмоқда... бироқ улар ҳукуматлари ва аҳолисининг сабр косаси тўлади, агар ҳукумат (Украина – таҳр.) коррупцияга қарши курашишга жиддий ёндашишига белгилар бўлмаса”, - деган Киевда ишлаётган ғарблик дипломатлардан бири.
Нашр суҳбатдошининг таъкидлашича, агар Киев халқаро ҳамкорлар шу зайилда ёрдам бериши кутса, у ҳақиқатдан ҳам реал институтларни барпо этиш ва коррупцияни йўқ қилишга бел боғлаганини кўрсатиши керак.