ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған БМТда Бош Ассамблеясининг 73-сессиясида сўзлаган нутқида Арманистон ва Озарбайжон можаросини қоралади. Sputnik Туркия хабарига асосан.
"Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги сўнгги салбий ўзгаришларни қаттиқ қоралайман ва минтақадаги ўзгаришлар тезда якунланишига умид қиламан", - деди Туркия президенти.
Шунингдек, Эрдоған Тоғли Қорабоғ Озарбайжон ҳудуди эканини ва бундан бошқа мақом қабул қилинмаслигини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтди.
"Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги музокара жараёнини бошиданоқ қўллаб-қувватладик. Бироқ Арманистон бу тарихий имкониятдан фойдалана олмаганини кўрамиз. Арманистон ўз ваъдаларини бажаришини, айниқса, Зангезур йўлаги очилишини кутамиз. Биз бир миллат, икки давлат шиори билан ҳаракат қилаётган Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш йўлидаги қадамларини қўллаб-қувватлаймиз. Ҳозир ҳамма қабул қилганидек, Қорабоғ Озарбайжон ҳудуди. Бундан бошқа мақом қўйиш ҳеч қачон қабул қилинмайди", - деди Туркия президенти.
Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг баёнотидан бошқа диққатга сазовор жойлар қуйидагича:
"Хавфсизлик Кенгаши энди дунё хавфсизлигининг кафолати эмас, балки 5 давлатнинг сиёсий стратегиясининг жанг майдонига айланди. Дунё бешдан каттароқ, адолатлироқ дунё бўлиши мумкинлигини яна бир бор айтамиз".
"Ўз юртимнинг жануби, шимоли, шарқи ва ғарбида кўплаб тўқнашувлар, урушлар, гуманитар инқирозлар, сиёсий низолар ва ижтимоий кескинликлар мавжуд. БМТ Бош Ассамблеясининг бу йилги мавзуси Туркиянинг мақсадлари билан тўлиқ мос келишидан мамнунмиз".
Анти-ксенофобия, ирқчилик ва исломофобия янги инқирозга айланиб, сўнгги бир йилда хавотирли даражага етди. Айниқса ривожланган мамлакатларда вирус каби тарқалаётган ирқчилик, ксенофобия ва исломофобия энди чидаб бўлмас даражага етди. Келажакда биз глобал миқёсда янада хавфлироқ муаммоларга дуч келаётганимизни кўрсатади.
Биз болаларимизга онгсиз истеъмол натижасида ифлосланган ва тугайдиган табиий ресурсларга тўла дунёни мерос қилиб бера олмаймиз.
Оилани ҳимоя қилиш инсоният келажагини ҳимоя қилиш демакдир. Men дўстларимизни глобал тазйиқлар олдида оила ҳимоясига сезгир бўлишга чақираман.