Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия УҚКнинг уранли ўқ-дорилар сақланадиган жойларга зарба берди

Украинанинг уранли ўқ-дорилар ва “Storm Shadow” қанотли ракеталарини сақлаш жойларига Россия юқори аниқликдаги қуроллар ёрдамида зарба берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 сен – Sputnik. Россия Қуролли кучлари Украинада уранли ўқ-дорилар ва “Storm Shadow” қанотли ракеталарини сақлаш жойларига зарба берди, деб хабар берди Мудофаа вазирлиги.
"Россия Қуролли кучлари ҳаводан учириладиган узоқ масофали юқори аниқликдаги қуроллар ҳамда учувчисиз аппаратлар ёрдамида Украинанинг уранли ўқ-дорилар ва “Storm Shadow” қанотли ракеталарини сақлаш жойларига, радиотехник разведка ҳамда диверсион гуруҳлар тайёрлаш марказларига гуруҳли зарба берди. <...> Зарба нишонга етиб борди" - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Пентагон АҚШ Украинага 175 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакети доирасида Украинага кам бойитилган уран снарядларини етказиб беришини маълум қилган эди.
Тузилган уран табиий рудага қараганда камроқ радиоактивликка эга, аммо бошқа оғир металлар сингари у заҳарли ва саломатликка салбий таъсир кўрсатиши мумкин.