Ўзбекистонлик курашчи Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди

Ўзбекистонлик полвон Олимпиада йўлланмаси учун ташкил этилган беллашувда Баҳрайн спортчисидан устун келиб, фаолиятида иккинчи бор 4 йилликнинг муҳим стартига йўл олди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. Ўзбекистонлик спортчи Жавраил Шапиев Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмасига эга чиқди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Сербияда ўтаётган спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатининг кечаги куни Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли якунланди. Унда Жавраил Шапиев (-86 кг) Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди.
Ўзбекистонлик полвон бронза медали учун кечган баҳсда Сан-Марино вакилига имкониятни бор берди. Бироқ Олимпиада йўлланмаси учун ташкил этилган беллашувда Баҳрайн спортчисидан устун келиб, фаолиятида иккинчи бор 4 йилликнинг муҳим стартига йўл олди.