Ўзбекистон ва Россия тез орада ўзаро пенсия таъминоти тўғрисидаги битим имзолаши мумкин

Арипов Ўзбекистон ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхоналарини Россия минтақаларида очилишини тезлаштириш зарурлигини қайд этди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. Ўзбекистон икки мамлакат фуқароларини ўзаро пенсия билан таъминлаш масаласи юзасидан Россия қарорини кутмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов маълум қилди.
“Биз меҳнат мигрантлари билан боғлиқ масалаларда Россия Федерацияси қўллаб-қувватлашларини юқори баҳолаймиз. Ўзаро пенсия билан таъминлаш битимини тузиш юзасидан Россия томонининг тез орадаги қарори учун миннатдор бўламиз”, - деди Арипов Ўзбекистон ва Россия ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг навбатдаги мажлисида. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Ўзбекистон бош вазирининг сўзларига кўра, ташкиллашлаштирилган ҳолда мигрантларни жалб этиш тўғрисидаги битимга ўзгартириш киритиш зарур.
Бундан ташқари, Арипов Ўзбекистон ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхоналарини Россия минтақаларида очилишини тезлаштириш зарурлигини қайд этди.