ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. Бугун, 18 сентябрь куни, таъмирлаш ишлари туфайли Тошкент шаҳрининг Яшнобод ва Учтепа туманларининг айрим ҳудудларига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали хабар берди.
Яшнобод тумани (10:00 дан 18:00 гача): Чинор, Қурувчилар, Иноқобод ва Муқумий маҳаллалари:
Аҳоли хонадонлари сони – 1520 та;
Улгуржи истеъмолчилар сони – 21 та.
Учтепа тумани (11:00 дан 16:00 гача): Фозилтепа маҳалласи:
Аҳоли хонадонлари сони – 1100 та;
Улгуржи истеъмолчилар сони – 8 та.
Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўраган.