ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. Бугун, 18 сентябрь куни, Москва шаҳрида Ўзбекистон ва Россия ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг 4-мажлиси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазирининг матбуот котиби хабар берди.
Ҳукуматлараро қўшма комиссия йиғилишида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликнинг кенг кўламли масалаларини кўриб чиқиш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Россия ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг 3-мажлиси ўтган йилнинг 2 декабрь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган эди. Унда 12 та ҳамкорлик ҳужжати имзоланганди.