ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессияси тадбирларида иштирок этиш учун бугун, 17 сентябрь куни амалий ташриф билан Нью-Йорк шаҳрига келди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиеев прибыл с рабочим визитом в город Нью-Йорк
Аэропортда олий мартабали меҳмонни Нью-Йорк шаҳри мэри Эрик Адамс, АҚШ-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиеев прибыл с рабочим визитом в город Нью-Йорк
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиеев прибыл с рабочим визитом в город Нью-Йорк
Ташриф дастурига мувофиқ, 19 сентябрь куни Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси ялпи сессиясининг умумий мунозараларида нутқ сўзлайди ҳамда минтақавий ва глобал кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ўз нуқтаи-назарини баён қилади.
Йилнинг бош халқаро сиёсий тадбири доирасида Марказий Осиё мамлакатлари ва Америка Қўшма Штатлари етакчилари саммити, хорижий давлатлар, нуфузли халқаро ташкилотлар ва АҚШнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан қатор икки томонлама учрашувлар ҳам бўлиб ўтади.
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиеев прибыл с рабочим визитом в город Нью-Йорк
© Пресс-служба Президента Узбекистан
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиеев прибыл с рабочим визитом в город Нью-Йорк
© Пресс-служба Президента Узбекистан