Оғир атлетика: Жўраев ва Нурудинов жаҳон чемпионатида олтин ва кумуш медалларга эга чиқди

Олимпиада чемпионлари Акбар Жўраев ҳамда Руслан Нурудинов -109 кг вазн тоифасида олтин ва кумуш медалларга эга чиқди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Саудия Арабистонида ўтаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида Олимпиада чемпионлари Акбар Жўраев ҳамда Руслан Нурудинов -109 кг вазн тоифасида олтин ва кумуш медалларга эга чиқди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Даст кўтаришда 189 кг, силтаб кўтаришда 227 кг ва икки курашда 415 кг натижа қайд этган Жўраев 2 та олтин ва 1 та кумуш медалларни қўлга киритди.
Даст кўтариш машқидаги 180 кг Нурудиновни тўртинчи ўринда олиб қолди. Ўзбекистонлик спортчи силтаб кўтаришда 226 кг билан олтин медални ўз ҳисобига ёздириб қўйган бўлса, умумий ҳисобдаги 407 кг унга кумуш медални келтирди.
Олимпийские чемпионы Акбар Джураев и Руслан Нурудинов завоевали золотые и серебряные медали чемпионата мира
Икки курашда бронза медали 403 (180+223) кг натижа кўрсатган озарбайжонлик Дадаш Дадашбайлига насиб этди.
Олимпийские чемпионы Акбар Джураев и Руслан Нурудинов завоевали золотые и серебряные медали чемпионата мира