ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Ўзбекистонлик самбочи Ислом Носиров Россия Федерациясининг Уфа шаҳрида ўтказилаётган самбо бўйича Гран-при мусобақасида олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон самбо ассоциацияси хабар берди.
Кеча, 16 сентябрь куни жанговар самбо беллашувларида +98 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Ислом Носиров барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритди. У финалда мезбон Магомед Тучаловдан устун келди.
Шунингдек, кечаги кун доирасида Ўзбекистон вакиллари Дилшодбек Йўлдошев ва Соҳибжон Ҳасанбоев бронза медалларига сазовор бўлишди.