Академик Наим Каримов вафот этди

Наим Каримов 1932 йил 12 декабрда Тошкентда туғилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, академик, адабиётшунос олим Наим Каримов 90 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси маълум қилди.
Наим Каримов 1932 йил 12 декабрда Тошкентда туғилган. 1955 йилда Ўрта Осиё давлат университетининг филология факультетини тамомлаган.
Унга 1994 йилда профессор илмий унвони берилган.
Наим Каримов 1993 йилда “Эл-юрт ҳурмати” ордени, 1996 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби фахрий унвони билан тақдирланган.