ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Владимир Зеленский Европа комиссияси қарорини четлаб ўтиб, Украина ғалласини олиб киришни тақиқлаган мамлакатларга “маданиятли жавоб” билан таҳдид қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Зеленский ўзининг Telegram-каналида Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйенга Украина қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Европа Иттифоқига олиб киришга қўйилган чекловларни бекор қилиш қарори учун миннатдорчилик билдирди ва буни “ҳақиқий бирлик ва ишонч” намунаси деб атади.
Унинг сўзларига кўра, "энди Европа бирлиги икки томонлама даражада ишлаши муҳим".
“Агар уларнинг (қўшнилари – таҳр.) қарорлари Европа Иттифоқи қонунларига зид бўлса, Украина маданиятли тарзда жавоб қайтаради”, — дея таҳдид қилди Зеленский.
Европа Комиссияси аввалроқ иттифоқнинг бир қанча чегарадош мамлакатларига тўрт турдаги Украина қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини олиб киришга чекловларни узайтирмасликка қарор қилди, бироқ Киевни экспорт назорати чораларини жорий этишга мажбур қилди. Бироқ Полша, Словакия ва Венгрия 16 сентябрдан бошлаб Украина ғалласини импорт қилиш тақиқини бир томонлама узайтирди. Шу билан бирга, Будапешт Украинадан 24 та товар импортини тақиқлади.