АҚШ ёлғон ахборот туфайли Россия-Украина воқеалари қандай кетаётганидан бехабар — таҳлилчи

АҚШ Марказий разведка бошқармаси собиқ таҳлилчиси Макговерн: АҚШ Украинага тобора хавфли қуролларни узатмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Оқ уй Украинага тобора хавфли қуролларни узатмоқда. Бу ҳақда Марказий разведка бошқармасининг собиқ таҳлилчиси Рэй Макговерн маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
"Президент (АҚШ - таҳрир) биз Украинага кўпроқ ўқ-дориларни беришимиз кераклигини айтди. Аммо бизда 155 мм артиллерия снарядлари тугади. Кейин ҳукумат уларга кассетали ўқ-дорилар беришимиз мумкинлигини айтди. Ҳозир нима бўляпти? Биз уларга (Украина - таҳрир) уранли снарядларни берамиз. Кейинги қадам қандай? Биз уларга ядро қуролларини берамизми? - деди у.
Макговерн ҳар қандай ҳолатда ҳам Америка халқи ҳамма нарсага рози бўлишидан норозилигини билдирди, чунки одамлар Ғарб оммавий ахборот воситаларининг доимий ёлғонлари туфайли Россия-Украина жабҳасида воқеалар қандай кетаётганидан бехабар.
"Америкаликлар ҳамма нарсага рози бўлишади, чунки улар кам биладилар. <…> Улар бизга ишончсиз маълумотларни тақдим этишади", - дея хулоса қилди эксперт.