Жаҳонга машҳур 20 нафардан зиёд ҳайкалтарош Тошкентда бўлиб ўтаётган II халқаро ҳайкалтарошлик симпозиумида қатнашмоқда.
Бу галги симпозиумда Буюк Британия, Италия, Испания, Аргентина, Ҳиндистон, Туркия, Эрон, Россия, Грузия ва Беларусь каби давлатлардан 10 нафар хорижий ва 11 нафар ўзбекистонлик ҳайкалтарошлар қатнашмоқда.
Ҳайкалтарошлар оқ мармардан шакллар ясашмоқда. Улар учун пойтахтнинг Янгиҳаёт туманидаги саноат зонасида махсус майдонча ажратилган.