ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Агар Ғарб Украина армиясига ATACMS ракеталарини етказиб берса, Россиянинг электрон уруш тизимлари уни бостиришга қодир бўлади. Бу ҳақда АҚШ ҳарбий разведкасининг собиқ зобити Скотт Риттер маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“ATACMS тизими Россиянинг ракетага қарши қуроллари томонидан ҳужумга учради, улар ракеталарни нишонга етгунча тутиб олади. Қолаверса, Россия дунёдаги энг самарали деб ҳисобланган электрон уруш тизимларидан фойдаланган ҳолда бошқарув тизимларини блоклайди”, — дея таъкидлаган мутахассис Sputnik нашри мақоласида.
Унинг сўзларига кўра, Пентагон Москва ушбу модификациянинг снарядларини тутиб олиши мумкинлигини яхши билади.
Риттернинг сўзларига кўра, ATACMS Украинага АҚШ томонидан унга берилган бошқа барча қуроллар каби ёрдам бермайди.
Аввалроқ Пентагон АҚШ Украинага узоқ масофали ATACMS тизимларини жўнатиш бўйича ҳали қарор қабул қилмаганини маълум қилганди. Миллий хавфсизлик кенгаши вакили агентликка мамлакат расмийлари Киев сўраган қурилмаларни Украинага юборишга мойиллиги ҳақидаги хабарларни тасдиқлай олмади.