ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Украинага “ўзгалар ноғорасига ўйнамасликни” маслаҳат берди. Путин Беларусь президенти Александр Лукашенко билан учрашувда журналистлар саволларига жавоб бераётиб, шундай маслаҳат берди.
Россия раҳбаридан АҚШ давлат котиби Энтони Блинкеннинг Москва ва Киев музокараларига оид “танго учун икки киши лозим” деб айтган баёнотига муносабат билдиришни сўрашди.
“Танго – бу, албатта, яхши. Бироқ мен ўйлайманки, Украина учун гопакни (украин халқ рақси ва унинг куйи – таҳр.) унутмаслик муҳим. Бўлмаса, ҳамиша ўзгалар мусиқаси ва ноғорасига ўйнайди”, - деди Путин.
Россия раҳбари Москва Киев билан мулоқот учун очиқ эканини қўшимча қилди.
“Мен бу борада айтгандим: биз ҳеч қачон музокаралардан воз кечмаганмиз. Шу боис, марҳамат, агар бошқа томон истаса, буни тўғридан-тўғри айтсин”, - деди Путин.