Россияда WhatsApp тақиқланиши мумкин

Куни кеча мессенжер канал яратиш ва унда хабар жойлаш имкониятини тақдим этди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Роскомнадзор WhatsAppʼдан тақиқланган ахборотни тарқатаётган каналларни ўчириб ташлашни талаб қилади. Агар бундан бош тортса, бу илова Россияда тақиқланишига сабаб бўлади. Бу ҳақда Роскомнадзор матбуот хизмати РИА Новостига маълум қилди.
Таъкидланишича, Россия қонунчилиги талаблари барча компанияларга, жумладан, мессенжер ва ижтимоий тармоқларга тааллуқли.
“Тақиқланган ахборотли нодўст каналлар пайдо бўлса, уларни зудлик билан ўчириш талаб қилинади, бош тортилса, блокировка қилишини мумкин”, - дейилган хабарда.
WhatsApp мессенжери Россияда экстремистик сифатида тақиқланган “Meta” компаниясига тегишли. Куни кеча мессенжер канал яратиш ва унда хабар жойлаш имкониятини тақдим этди. Бундан тез орада барча фойдаланувчилар фойдаланиши мумкин бўлади.