Пойтахтнинг айрим манзилларида иссиқ сув ўчирилади

Таъкидланишича, "Тошкент шаҳар сув таъминоти" МЧЖ томонидан профилактика ишлари олиб борилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Бугун, 14 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг айрим жойларида иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Veolia Energy Tashkent” хабар берди.
Таъкидланишича, "Тошкент шаҳар сув таъминоти" МЧЖ томонидан профилактика ишлари олиб борилади.
Шу муносабат билан айрим қозонхоналарда қуйидаги жадвалга мувофиқ иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади:
14 сентябрь соат 09:00 дан 15 сентябрь 09:00 гача (ИМ-6, 7 ва 8, Водник қозонхонаси);
20 сентябрь соат 09:00 дан 22 сентябрь 09:00 гача (ИМ-8 ва Саноатэнерго қозонхонаси).
Ўчиришлар ва жойларнинг батафсил жадвали билан бу ерда танишишингиз мумкин.