ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё бўйича халқаро медиа платформа яратишни таклиф қилди.
Ўзбекистон етакчиси Душанбе шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари етакчиларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувида сўзга чиқди.
“Марказий Осиёнинг тарихи ва маданияти. Ягона ўтмиш ва умумий келажак” деб номланади. Унда бутун минтақа учун контент яратилади. Бунга олимлар ва кенг жамоатчилик вакиллари таклиф қилинади. Бу ўзаро тушуниш ва минтақавий ўзига хосликни мустаҳкамлашга хизмат қилади", - деди президент.
Мирзиёев Душанбедаги саммитда қатор муҳим ва долзарб таклиф ва ташаббусларни билдиради. Президент минтақада савдо-иқтисодий, транспорт, “яшил иқтисодиёт”, энергетика, сув ва экология соҳаларидаги ҳамкорлик масалаларига тўхтатиб ўтади.
Шунингдек, Ўзбекистон раҳбари иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларига қарши биргаликда курашиш юзасидан ўз нуқтаи назарини баён этади.