ТОШКEНТ, 13 сен – Sputnik. ЕОИИ, ШҲТ ва БРИКС саммитини ўтказиш “интеграциялар интеграцияси” концепциясининг мантиқий давомига айланади, деди Беларуснинг Россиядаги элчиси Дмитрий Крутой Владивостокда бўлиб ўтган Шарқий иқтисодий форумнинг (ШИФ) ялпи мажлисида.
“Юқори сиёсий савияни сақлаб қолиш муҳим – мамлакатларимиз раҳбарларининг келишувлари, учрашувлари жуда муҳим. Президентимизнинг ЕОИИ, ШҲТ ва БРИКС қўшма саммити ҳақидаги фикрига қайтсак: бундай саммит бўлиб ўтса, бу жиддий интеграция ечими, "интеграциялар интеграцияси" концепциясини ишлаб чиқишда маълум бир ютуқ бўлади" - деди у.
Крутой “ЕОИИ ва БРИКС: янги кўп қутбли дунёни шакллантиришдаги роли” мавзусидаги доклад билан ялпи мажлисида сўзга чиқди. Унинг қўшимча қилишича, биргина ўтган йилнинг ўзида ЕОИИ ва БРИКС ўртасидаги ўзаро савдо “Россия ва Беларусга нисбатан қўлланилган ақлдан озган санкциялар шароитида ҳам” 40 фоизга ўсган.
"Менимча, ҳам долларнинг таъсири экспертлар кутганидан ҳам тезроқ пасаяди ва яқин келажакда БРИКСнинг муқобил захира валютаси пайдо бўлади. Иккинчи муҳим элемент - Янги БРИКС тараққиёт банки. Менимча, у объектив равишда Жаҳон банкининг ўрнига келади", - деди элчи.
Крутой айтишига кўра, Жаҳон банки сўнгги вақтларда ҳатто ижтимоий ва бюджет лойиҳаларини воз кечиб фақат АҚШ манфаатларига хизмат қилмоқда. "Шундан сўнг, мен унинг халқаро ташкилот сифатида қандай омон қолишини тасаввур қила олмайман”, - деди дипломат.
Беларус элчиси, шунингдек, прогнозларга кўра, жорий йилда Россия билан товар айирбошлаш ҳажми 55 миллиард долларга етишини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ЕОИИда кузатувчи давлат ва ШҲТ аъзоси ҳисобланади.