Захарова Sputnik Молдова раҳбарининг депортациясини “ахборот майдонини тозалаш” деб атади

Захарова Россия каналларининг ёпилганини, кўплаб ҳибсга олишларни ҳамда сиёсатшунослар ва шарҳловчиларнинг четлатилганини эслади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Кишинёвнинг Sputnik Молдова раҳбари Виталий Денисовни мамлакатдан депортация қилиш қарори расмийлар томонидан ички ахборот майдонини тозалашдир, деди Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова брифингда.
“Бу ўз ички ахборот майдонини тозалашдир”, - деди Захарова Кишинёвнинг Sputnik Молдова раҳбари томон ҳаракатини шарҳлар экан.
У Россия каналларининг ёпилганини, кўплаб ҳибсга олишларни ҳамда сиёсатшунослар ва шарҳловчиларнинг четлатилганини эслади.
“Бу ягона акция эмас, балки амалдаги Молдова расмийларининг демократия тушунчасига нотўғри муносабати занжирининг яна бир ҳалқаси. Улар бу нима эканлигини, сўз эркинлиги ва журналистлар ҳуқуқлари нима эканлигини тушунмайдилар”, - деди Захарова.
Аввалроқ Sputnik Молдова раҳбари Виталий Денисов у Молдовадан депортация қилинаётгани ва унга мамлакатга 10 йилга кириш тақиқлангани ҳақида маълум қилганди.