ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Франциянинг собиқ президенти Николя Саркози Украинадаги можарони дипломатик йўл билан ҳал қилишдан бош тортиш бу мамлакатнинг йўқ бўлиши кетиши ва жаҳон урушига олиб келиши мумкин деб ҳисоблайди.
“Можарони ҳал қилиш учун иккита йўл бор: ёки можарода иштирок этаётган томонлардан бирини йўқ бўлиши, мен гап бу ерда дунёнинг иккинчи ядровий давлати ҳақида бормаётганини айтиб огоҳлантириб қўяман. Ёки сайёра умумий уруш сари бориши мумкин”, - деди у BFMTV телеканалига берган интервьюсида.
Саркози Россия президенти Владимир Путин билан мулоқот қилиш мумкин деб ҳисоблайди.
“Менга Путин ўзгарган ва у билан гаплаша олмаяпмиз дейишяпти. Бу гапни айтаётганлар, ҳеч қачон Путин билан учрашишмаган. Мен, эҳтимол, у билан 80 мартадан зиёд суҳбат қилганман”, - деди сиёсатчи.
Шу билан бирга, у бу суҳбатлар баъзан “ўта мушкул” бўлганини тан олган.