ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Sputnik Молдова раҳбари Виталий Денисов Молдовадан депорт қилинди. Бу ҳақда "Sputnik Ближнее зарубежье” хабар берди.
Айтилишича, миграция хизмати ходимлари Денисовни машинага ўтказиб, биринчи рейсда депорт қилиш тўғрисидаги қарор билан аэропортга олиб борган. Улар журналистга шахсий буюмлари ва уй ҳайвонларини олишга ҳам имкон бермаган.
Денисовга 10 йил Молдовага кириш тақиқланди. Россия элчиси Олег Васнецов ҳолатдан хабардор қилинган.
“Россия сегодня” медиагуруҳи бош директори Дмитрий Киселёв журналист депорт қилинганига муносабат билдириб, ҳолатни ғазаблантирувчи деб баҳолади.
“Молдова ҳукуматининг бузғунчи сиёсати давлатлараро муносабатларнинг барча адекват чегараларини кесиб ўтади”, - деди Киселёв.
Кейинчалик Sputnik Молдова раҳбари Молдовадан депорт қилиниш сабабини айтди - у гўё миллий хавфсизликка таҳдид солмоқда.
“....Машинада кетаётиб, менга Молдова Республикаси миллий хавфсизлигига таҳдид солувчи шахс сифатида мамлакатни тарк этишим кераклиги, мамлакатга киришим 10 йилга тақиқланганлиги ҳақидаги қарорнинг нусхасини беришди”, - деди Денисов.
Унинг сўзларига кўра, у ҳозирда Кишинёв аэропортида, у ерда унга Москвагача чипта сотиб олинмоқда.