Россия ТИВ Sputnik Молдова раҳбари чиқариб юборилишига жавобан чора кўришга ваъда берди

Sputnik Молдова раҳбарини Молдовадан чиқариб юбориш билан республика раҳбарияти “демократия ғояларига содиқлик ва фикрлар плюрализми ҳақидаги баёнотлари аслида қанчалик ҳақиқатга яқин эмаслигини яна бир бор намойиш этган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 сен – Sputnik. Sputnik Молдова раҳбари Виталий Денисовнинг мамлакатдан чиқариб юборилишига жавобан Россия шубҳасиз чоралар кўради. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова баёнотида маълум қилинди.
“Биз масъул халқаро тузилмалардан Молдова ҳукумати ҳаракатларига тегишли баҳо беришни талаб қиламиз. Бизнинг жавоб чораларимизга келсак, улар албатта амалга оширилади”, — дейилади баёнотда.
Унинг сўзларига кўра, “Молдова расмийларининг ҳар қандай кўринишдаги норозиликларни бостириш ва номақбул маълумот манбаларини йўқ қилиш йўналиши борган сари кулгили муболаға кўринишга эга бўлмоқда”.
“Ушбу бемаъни қарорнинг Россияга қарши моҳияти аён. Унинг мақсади — Молдова ахборот маконини расмийлар ёқтирмайдиган ОАВдан тозалаш ва бунга рози бўлмаганларни қўрқитишдир”, — деди Захарова.
“Расмий Кишинёв томонидан сўз эркинлигига риоя қилиш ҳамда оммавий ахборот воситалари ва журналистлар ҳуқуқларини ҳурмат қилиш бўйича халқаро-ҳуқуқий мажбуриятлари тўғридан-тўғри бузилмоқда”, — деб ҳисоблайди Россия ТИВ расмий вакили.
Sputnik Молдова раҳбари Виталий Денисов мамлакатдан депорт қилинди